21 Июл 2022 йил 4208

ДИҚҚАТ! Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида бўш офицерлик лавозимлари учун танлов эълон қилинади

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида бўш бўлган офицерлик лавозимларига олий маълумотли психология (фаолият турлари бўйича), педагогика-психология, қоида тариқасида юридик ҳамда тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича) ва миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари йўналишлари бўйича олий маълумотга эга бўлган Бухоро вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган, ёши 18 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган, бўйи 165 sm.dan кам бўлмаган, муддатли ёки сафарбарлик чақирув резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган эркак номзодлар ва бўйи 160 см. кам бўлмаган аёл номзодлар иштирок этишлари мумкин.

Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади.

  • биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси;
  • туғилганлик ҳақида гувоҳномаси;
  • олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжат (диплом иловаси билан) асл нусхаси;
  • ҳарбий гувоҳнома асл нусхаси;
  • 3 х 4 ўлчамдаги 2 та рангли фотосурат (бош кийимсиз);
  • доимий яшаш жойи бўйича белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўйнинг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда 086-рақамли тиббий маълумотнома);

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг бўш бўлган офицерлик лавозимларига ишга кириш истагида бўлган номзодлар 2022 йилнинг 25-30 июль кунлари Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан мурожаат қилишлари сўралади.

Танлов тадбирлари давомида жамоатчилик ташкилоти вакиллари ва номзоднинг яқин қариндошлари иштирок этишлари мумкин.

Жорий йилнинг 25-30 июль кунларидан олдин ёки кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди.

Манзил: Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчаси 10-уй,

Мўлжал: Бухоро АРК қўрғони мажмуаси.

Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: (65) 220-41-07

БУХОРО ИИБ – расмий саҳифаларидан ахборот олиб боришингиз мумкин.

Text to speech