20 Май 2022 йил
632
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 ноябрдаги 629-сонли қарори асосида 2022 йилнинг 21-25 май кунлари Бухоро шаҳрида “Халқаро зардўзлик ва заргарлик” фестивали ўтказилиши белгиланган эди.
Мазкур фестиваль ўтказилиши муносабати билан шаҳар ҳокимлигининг тегишли фармойишига биноан, жорий 21-25 май кунлари Бухоро шаҳрининг қуйидаги кўчаларида мазкур тадбирни намунали ўтишини, ҳамда вилоятимиз аҳолиси ва шаҳримиз меҳмонлари орасида пиёдаларнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, хусусан жамоат тартибини сақлаш мақсадида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланишини маълум қиламиз!
- B.Naqshband кўчасининг I.Karimov кўчаси яъни “Вокзал чорраҳа” билан кесишган қисмидан “Лаби Ҳовуз” мажмуасигача;
- B.Naqshband кўчасининг Мирдўстим кўчаси ва Хавзинав кўчаси билан кесишган қисмидан Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси олдидаги айланма ҳаракатигача;
- Абу Хафс Кабр кўчасининг Ибн Сино шоҳ кўчаси яъни «Раймаг» айланма ҳаракати билан кесишган қисмидан M.Karim кўчаси яъни АРК қўрғони билан кесишган қисмигача;
- M.Karim кўчасининг Ибн Сино шоҳ кўчаси яъни Марказий бозор чорраҳаси билан кесишган қисмидан Абу Хафс Кабр кўчаси яъни АРК қўрғони билан кесишган қисмигача;
- вилоят Ички ишлар бошқармаси айланма ҳаракатидан Хўжа Нуробод ва Ҳақиқат кўчаларида барча турдаги юк ва енгил автотранспорт воситаларининг вақтинчалик ҳаракати вақтинча тўхтатилади!
Етказилаётган ноқулайликлар учун фуқаролардан олдиндан узр сўраймиз.