15 Июл 2023 йил 5903

Диққат, Эълон! Бухоро вилояти ИИБда бўш бўлган сержантлик лавозимларини жамлаш мақсадида ИИВ Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига ўқишга қабул қилиш учун номзодлар танловини эълон қилади

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг Касбий тайёргарлик факультети сержантлик йўналишига 4 та мутахассислик (Йўл-патруль хизмати, Паспорт тизимини таъминлаш, Жамоат тартибини саақлаш фаолияти, Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти) бўйича ўқишга қабул қилиш учун номзодлар танлови 2023 йилнинг 15 июль кунидан бошланганлигини маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтига ўқишга кириш истагида бўлган номзодлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бухоро Академик лицейига мурожаат қилишлари сўралади, 2023 йилнинг 15 август кунидан кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди.

 Танлов босқичлари:

-ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

-умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш;

-тиббий кўрикдан ўтказиш;

-интеллектуал билим даражасини баҳолаш;

-якка тартибдаги якуний суҳбат.

Номзодларга қўйиладиган талаблар: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига мутахассислик бўйича:

1.     “Йўл-патруль фаолияти” йўналишига: олий маълумотга эга бўлган, бўйи
175 смдан паст бўлмаган (эркаклар учун), 170 смдан паст бўлмаган (аёллар учун);

2.     “Жамоат тартибини сақлаш фаолияти”  йўналишига: олий маълумотга эга бўлган, бўйи 170 смдан паст бўлмаган (эркаклар учун), 165 смдан паст бўлмаган (аёллар учун);

3.     “Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти” йўналишига: (спорт синовлари бошқа йўналишларга нисбатан кучайтирилган тарзда қабул қилинади)  ўрта, ўрта-махсус ёки олий маълумотга эга бўлган, бўйи 165 смдан паст бўлмаган (экаклар учун), 160 смдан паст бўлмаган (аёллар учун);

4.     “Паспорт тизимини таъминлаш” йўналишига: олий маълумотга эга бўлган, бўйи
165 смдан паст бўлмаган (экаклар учун), 160 смдан паст бўлмаган (аёллар учун);

Ёши 18 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган, муддатли ёки сафарбарлик чақируви резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган Бухоро вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган номзодлар иштирок этишлари мумкин. Факультет йўналишларига номзодларни олий таълим муассасасини тугатган мутахассислиги инобатга олинган ҳолда ички ишлар органлари учун белгиланган талаблар асосида қабул қилинади. 

Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади:

  • фуқаролик паспорти; (биометрик, ИД-карта);

  • ҳарбий гувохнома асл нусхаси;

  • бакалавр дипломи асл нусхаси (иловаси билан);

  • доимий яшаш жойи бўйича белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўйнинг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда 086-рақамли тиббий маълумотнома);

Манзил: Бухоро шаҳар Навоийшох кўчаси 6-а уй,

Мўлжал: ИИВ Бухоро академик лицейи биноси.

Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: (99) 663-89-90; (91) 416-04-07

Телеграмм канали: @bviib – дан ахборот олиб боришингиз мумкин 

Text to speech