4 Июн 2025 йил 2450

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! Бухоро вилоятидаги айрим йўллар вақтинча ёпилади!

2025 йил 6 июнь куни Қурбон Ҳайити байрами муносабати билан шаҳар-туманлардаги масжидларга олиб борувчи қуйидаги автомобиль йўллари ва кўча тармоқларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинчалик чекланади.

▪️«Файзобод» масжидига олиб борувчи Ибн Сино кўчасининг Дилкушо кўчаси билан кесишган қисмидан Оқ мачит (2524 автожамланма) кўчаси кесишган қисмигача;

▪️«Дилкушо» масжидига олиб борувчи Дилкушо кўчасининг Ибн Сино кўчаси билан кесишган қисмидан Халқобод кўчаси (“Дилкушо деҳқон бозор”) кесишган қисмигача;

▪️“Боло ҳовуз” масжидига олиб борувчи Абу Хафс Кабир кўчасининг M.Karim кўчаси билан кесишган қисмидан Хўжа Нуробод кўчаси (айланма ҳаракатдан 6-мактабга бурилиш) билан кесишган қисмигача;

▪️“Абу Ҳафс Кабир” (Ҳазрати имом) масжидига олиб борувчи Абу Хафс Кабир кўчасининг Ибн Сино кўчаси билан («Раймаг» айланма) кесишган қисмидан Вобкент кўчаси кўчаси билан кесишган қисмигача;

▪️“ Волидаи Абдулазизхон ” масжидига олиб борувчи Хавзи Нав кўчасининг M.Iqbol кўчаси билан кесишган қисмидан Жўбор кўчаси (Трикотож чорраҳаси) билан кесишган қисмигача;

▪️Умар Ибн Хаттоб масжидига олиб борувчи Алпомиш кўчаси;

▪️Пиридасгир масжидига олиб борувчи Пиридасгир кўчаси;

▪️Сайфиддин Бохарзий масжидига олиб борувчи Зулфия ҳамда И.Мўминов кўчалари;

Шунингдек барча шаҳар туманлардаги катта йўл ёқасида жойлашган масжидларга олиб борувчи автомобиль йўллари ва кўча тармоқларида ҳам транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади!

Text to speech