1 Июн 2023 йил 416

Диққат, фирибгарлар: Бухорода ўзгани ишга киритиб қўйиш эвазига таъмагирлик қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбири давомида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли автотранспорт корхонаси хайдовчи вазифасида ишловчи Бухоро шаҳар Абай кўчасида яшовчи, 1987 йилда туғилган И.И. исмли шахс Бухоро шаҳар Ғиждувон кўчаси 20-уйда яшовчи, 1998 йилда туғилган М.Ш. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, ўзларига таниш бўлган аёлни алдаб, уни Бухоро шаҳридаги “Аёллар мурувват уйи”га ваколатли танишлари орқали ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, эвазига 1.800 АҚШ доллари талаб қилиб, Бухоро шаҳар Абай кўчасида кимёвий ишлов берилган пулларни олаёган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар И.И. ва М.Ш. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech