21 Ноябр 2023 йил 2576

"Долзарб 40 кун" махсус профилактик тадбирлари доирасида Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган Махсус қабулхонада сақланаётган фуқаролар муаммолари ўрганилди

Бугун, 21 ноябрь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Баҳодирхўжа Шарипов, вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Бобур Камолов, бошқарма бошлиғи ўринбосари, ЖХХ бошлиғи подполковник Уктам Аскаровлар бошчилигида ИИБ ЖХХ ЖТСБ Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган Махсус қабулхонада сақланаётган шахслар ҳолидан хабар олинди.

Жараёнда улар билан профилактик суҳбатлар олиб борилиб, мурожаат ва мавжуд муаммолари яқиндан ўрганилди.

Аниқланган масалалар юзасидан муассаса раҳбарияти ва мутасаддиларга манзилли топшириқлар берилиб, ижросини алоҳида назоратга олинди.

Ўрганиш давомида муассасада сақланаётган шахсларнинг яшаш жойидаги ҳудудий ички ишлар органлари билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш, маъмурий қамоқ муддати тугаганидан сўнг улар билан алоҳида тартибда профилактик тадбирларни олиб бориш, ушбу шахсларни фаол ижтимоий ҳаётга қайтариш, бандлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Text to speech