7 Декабр 2023 йил 2781

"Долзарб 40 кунлик" тезкор профилактик тадбирлари давомида Бухорода ҳам қатор ижобий натижаларга эришилди

Хабарингиз бор, бутун республикамиз бўйлаб жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, содир этилган ёки содир этилиши мумкин бўлган, шунингдек, тайёрланаётган жиноятларни иссиқ изидан фош этишга қаратилган “Долзарб 40 кунлик” кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

Бухоро вилоятида ҳам Ички ишлар бошқармаси ва унинг ҳудудий органлари ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида содир этилиб фош этилмасдан қолган 22 та жиноятлар иссиқ изидан фош этилди ҳамда қидирувда бўлган 31 нафар шахслар ушланди.

Бундан ташқари тадбир давомида 1 та одам ўғирлаш ва босқинчилик, 8 та гиёҳвандлик ҳамда кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш, 2 та ноқонуний ов қуроли сақлаш ҳамда 9 та бошқа турдаги жиноятлар аниқланиб, мазкур жиноятларда гумон қилинувчи шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 137, 164, 168, 276, 251 ва 248-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, мазкур шахсларнинг 5 тасига қамоққа олиш ҳамда 15 тасига бошқа турдаги эҳтиёт чоралари қўлланилди.

Бундан ташқари, рейд тадбирлари давомида 98 нафар шахслар билан манзилли профилактик ишлар олиб борилиб, криминоген вазиятга таъсир қилувчи 38 нафар шахслар маъмурий қамоққа олинди.

Ҳозирда, кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлар давом эттирилиб, ноқонуний ҳаракатлар содир этган шахсларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланмоқда.

Text to speech