15 Сентябр 2023 йил 1538

Ёшлар билан ишлаш – ҳаёт-мамот ва хавфсизлик масаласи

Бугун, 15 сентябрь куни вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов бошчилигида Шофиркон туманида ёшлар масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда туман ИИБ ёшлар масалалари билан ишловчи инспекторлари, ҳокими ўринбосарлари, мактаб директорлари, маҳаллага бириктирилган ёшлар етакчилари ҳамда тегишли ташкилотлар масъуллар иштирок этишди.

Йиғилишда маҳалла бешлиги иштирокида ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратиш, ёшлар етакчилари дастурини, ёшларнинг кундалик ҳаётидан, қизиқишидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш зарурлиги, шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, васийликка берилган оилаларни назоратга олиш, нотинч оила фарзандларини билан индивидуал тартибда ишлашда асосан профилактика инспекторлари билан ҳамкорликни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш кераклиги борасида, масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек ёшлар етакчиларига олий таълим муассасаларига қабул қилинган ёшларнинг рўйхатини шакллантириб, таълим даргоҳидаги ёшлар масалаларига масъуллар билан тегишли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Text to speech