Ёшлар ўртасида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этилишини олдини олиш борасидаги ишлар ўрганилди
Бугун, 5 август куни Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов Бухоро давлат университети, Педагогика институти, шунингдек, касб-ҳунар мактабида бўлиб, олий таълим муассасалари талабалари, касб-ҳунар мактаби ўқувчиларига яратилган шароитларни, улар ўртасида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганди.
Бошқарма бошлиғи ўз сўзида бугун мамлакатимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида ёшларларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар хусусида тўхталиб, улар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузар содир этилишига йўл қўймаслик зарурлигини алоҳида таъкидлади.
Таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳар бир талаба дарсдан кейин бўш вақтида нима билан шуғулланяпти, талаба-ёшларнинг маънавий оламини юксалтириш, уларда юксак анъаналарга ҳурмат туйғусини шакллантириш, жиноятчиликка қарши барқарор муҳит шакллантириш, адолатли таълим тамойилларини жорий қилиш масалалари юзасидан тегишли топшириқлар берилди.