17 Июл 2023 йил 521

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда Шофиркон тумани электр таъминоти корхонаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида туманнинг Паттахон маҳалласида яшовчи, А.б. исмли шахс яшаш хонадони яқинида яширин цех ташкил қилиб, ўзбошимчалик билан электр тармоғига ноқонуний уланиб,  164,8 кВт/соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат манфаатларига 48.622.608 сўмлик моддий зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 185/2-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech