24 Март 2023 йил 483

Эшиклари очиқ ҳолда қолдирилган машинадан пулларни ўмарган шахс фош этилди

2022 йил 21 ноябрьдан 22 ноябрьга ўтар кечаси номаълум шахс ,Бухоро шаҳар "А.Ғиждувоний" кўчасидаги уйнинг асосий кириш эшиги олдида турган фуқаро Х.б.га тегишли бўлган «Тико» русумли автомашинанинг эшиклари очиқ ҳолда қолдириб кетилганлигидан фойдаланиб, ушбу автомашинанинг олд йўловчи салонида мавжуд бўлган «бардачок» дан жами 900 АҚШ доллари ва 6.720.900 сўм пулларни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни, Бухоро шаҳар "О.Хўжаев" маҳалласида яшовчи, 1975 йилда туғилган Х.А. содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech