24 Феврал 2023 йил 648

Ёшлар орасида жиноятчилик ва гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишини олдини олишга қаратилди

Ҳуқуқбузарликлар profilaktikasi куни доирасида Бухоро давлат университетида талаба ёшлар билан “Ёшлар орасида жиноятчилик ҳамда гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишини олдини олиш” бўйича тарғибот учрашув ташкил этилди.

Бунда, ИИВ масъул ходими подполковник A.Xasanov ва вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи майор Шерзод Халилов бошчилигидаги масъуллар, вилоят Наркология диспансери нарколог шифокорлари ҳамда педагог ва талабалар иштирок этишди.

Учрашувда ўтган 2022 йилда БухДУ талабалари томонидан содир этилган жиноят ва huquqbuzarliklar таҳлил қилиниб, келгусида бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олишга доир олиб борилиши лозим бўлган профилактик чора-тадбирлар хусусида ўзаро фикр алмашинилди.

Шунингдек, ёшлар, хусусан талабалар ўртасида аср вабоси бўлган гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилишнинг салбий оқибатлари тўғрисида мулоҳазалар юритилиб, мавзуга доир ижтимоий ролик намойиш этилди.

Text to speech