4 Октябр 2023 йил 2982

Фахрийлар доим эъзозда!

“Кексалар ҳафталиги” доирасида Бухоро вилояти ИИБ томонидан узоқ йиллар эл-юрт тинчлиги йўлида фидойи хизмат қилиб, бир неча шогирдларга устозлик қилган фахрийларни табриклаш мақсадида тадбир ўтказилди

Тантанали тадбирни Бухоро вилоят ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов очиб бериб, мамлакатимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида кексаларга, мўътабар фахрийларга юксак эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланиб, бу борада кенг кўламдаги хайрли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани борасида сўз юритди.

"Фахрийлар доим эъзозда" номли тадбирда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Ўзбек миллий академик драма театри директори, Ички ишлар вазирли ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси Ёдгор Саъдиев ҳам иштирок этиб бухоролик соҳа фахрийларини бугунги байрам билан муборакбод этди.

Тадбир давомида Бухоро вилояти Ички ишлар органларида узоқ йиллар эл-юрт тинчлиги йўлида фидойи хизмат қилган бир гуруҳ фахрийлар ИИВнинг кўкрак нишони ҳамда бошқарма бошлиғининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шунингдек, ички ишлар органларида самарали хизмат қилиб, нафақа ёшига етган бир гуруҳ ходимларни тантанали равишда нафақага кузатиш маросимини ҳам ўтказилди.

Text to speech