30 Апрел 2023 йил 380

Фирибгаргарлик билан жавобгарликка торилган шахс такроран яна худди шу турдаги жиноятга қўл урди

Вобкент тумани "Ҳажувон" маҳалласида яшовчи, 1983 йилда туғилган Х.Б. илгари қасддан содир қилган фирибгарлик жиноятлари учун бир неча маротаба судланганига қарамасдан, 2022 йил июль ойида ўзига олдиндан таниш бўлган Бухоро шаҳар "Чўлпон" кўчасида истиқомат қилувчи, 1989 йилда туғилган К.М.нинг ишончига кириб, унга тегишли бўлган, «Дамас» русумли автомашинасини 4.700 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, Бухоро тумани "Работипоён" маҳалласи ҳудудида бўлган автомашина устахонасидан олиб кетиб, пулларини 2 кун муддат ичида келтириб беришлигини айтиб, «Дамас» русумли автомашинани бошқа бир танишига 3.700 АҚШ долларига сотиб, сўнгра автомашинани нотариал расмийлаштириб бериб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юбориб, хавфли рецидив фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech