24 Апрел 2023 йил 450

Фирибгарлар гуруҳи қўлга олинди.

Бухоро шаҳар "б.Нақшбанд" маҳалласида яшовчи, 1995 йилда туғилган Ш.Ш. исмли аёл алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мол-мулкини қўлга киритиш мақсадида танишлари 1996 йилда туғилган Ш.Қ. ва 1998 йилда туғилган Ш.М.лар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 2022 йилда Ғ.Н. томонидан АТИБ “Капиталбанк” Тошкент шаҳар филиалидан “Ласетти” русумли автомашинани кредитга олинганлигини ва тақиқда турганлигини олдиндан била туриб, ушбу автомашинани 2023 йил 17 январь куни Бухоро шаҳар "А.Сомий" кўчасида П.Ш. исмли фуқарога 3.900 АҚШ доллари эвазига сотиб, ушбу пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида сарфлаб, белгиланган муддат ичида автомашинани расмийлаштириб бермасдан, фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда ушбу жиноий гуруҳнинг бошқа худди шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech