Когон шаҳрида фирибгарлик қилган рецидив аёл фош этилди
Когон шаҳар “Навзирабод” маҳалласида яшовчи, 1977 йилда туғилган Х.Н. исмли шахс муқаддам бир неча маротаба судланиб, белгиланган жазодан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, яна қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, алдаш ва ўзига билдирилган ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мол-мулкини талон-тарож қилиш мақсадида, 2022 йилнинг сентябрь ойидан 2023 йилнинг январь ойига қадар бўлган вақт оралиғида танишининг яшаш хонадонига келиб, бўлиб-бўлиб қиймати 10.600 АҚШ долларига тенг тилла-тақинчоқларини бир неча кун ичида пулини тўлаб бериш шарти билан қўлга киритиб, сотиб юбориб, пулларини бермасдан ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб, жабрланувчига 118.989.876 сўм миқдоридаги моддий зарар етказиб, фирибгарлик жиноятини содир қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.