11 Апрел 2023 йил 429

Фирибгарликни ўзига касб қилиб олган шахс қонун олдида жавоб беради

Бухоро шаҳрида яшовчи 1993 йилда туғилган Қ.О. Бухоро шаҳар "Наврўз" кўчасида яшовчи фуқарога ўзини “Мансуров Алишер Ахмадалиевич” деб таништириб уни ишончига кириб, унда Бухоро шаҳри ҳудудидан қурилиш учун ер майдони борлигини ва уни сотишини шунингдек, аукцион орқали олиб беришини айтиб ишонтириб, 2021 йил июль ойидан 2022 йил апрель ойига қадар 55.500 АҚШ доллари ва 282.313.180 сўмлик жуда кўп миқдордаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Бундан ташқари у ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, турмуш ўртоғининг номида бўлган “Кобалт” русумли автомашинани банк томонидан “гаров” га олинганлигини билган ҳолда 2023 йил 13 март куни бир фуқаронинг ишончига кириб унга ушбу автомашина таъқиқда эмаслигини айтиб ишонтириб, автомашинани 7.300 АҚШ долларига сотишга келишиб, 7.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech