15 Апрел 2023 йил 837

Фоҳишахона сақлаш жиноятини ўзига касб қилиб олган аёл тезкор тадбир давомида яна қўлга тушди.

2023 йил 30 март куни соат 15:30 ларда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган «Бухоро шаҳар ҳудудида фоҳишахона сақлаш борасидаги ҳолатларни олдини олиш ва унга қарши кураш» тадбири давомида Бухоро тумани "Урганжихона" қишлоғида яшовчи, 1988 йилда тиғилган Р.Ҳ. муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 135-моддаси 2-қисми билан судланган бўлсада, "мижоз" сифатида борган эркакнинг жинсий алоқа қилиши учун ғаразли ва бошқа паст ниятларда, моддий манфаатдор бўлиш мақсадида А.Д. исмли аёлни топиб бериб, бунинг эвазига ундан 500.000 сўм нақд пулларни олиб, қўшмачилик жиноятини содир этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу рецидив аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 131-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech