Фуқаролар диққатига, янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан хонадон сотиб олишда эҳтиёт бўлинг!
Бухоро шаҳар “А.Дониш” маҳалласида яшовчи 1980 йилда туғилган А.Ш. исмли шахс Бухоро шаҳар “Р.Ҳамроев” маҳалласида яшовчи 1981 йилда туғилган Х.Ш. исмли аёлга ўзи томонидан қурилаётган Бухоро шаҳар А.Ғиждувоний кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг бир хонадонини гўёки арзон нарх, яъни 150.000.000 сўмга сотишга келишиб, 2019 йил 10 июль куни ўзаро шартнома тузган.
Бундан ташқари, у жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2022 йилнинг 17 январь куни яна шу аёл билан Бухоро тумани “Зарманоқ” маҳалласида жойлашган 5 қаватли уйнинг 47.6 кв.м. дан иборат хонадонини 193.500.000 сўмга сотишга келишиб, бу ҳақда ҳам шартнома тузган.
“Устомон қурувчи” хонадонлар учун келишилган пулларни жабрланувчидан тўлиқ қабул қилиб олган бўлса-да, ушбу хонадонларни амалда бошқа шахсларга сотиб юбориб, фирибгарлик жиноятини содир қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ томонидан фуқаро А.Ш. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “устомон қурувчи”нинг бошқа яна худди шу каби содда фуқароларга нисбатан фирибгарлик ҳолатларини аниқлашга қаратилган тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.