Гиёҳванд моддаларнинг ғайриқонуний айланишига қарши кураш
Олинган тезкор маълумот асосида Бухоро вилояти ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан 2023 йил 31 март куни соат тахминан 19:30 ларда ўтказилган тезкор-тадбир давомида Вобкент тумани ҳудудидан ўтувчи «М-37” Автомобиль йўлининг 238-километрида мазкур туман марказий деҳқон бозори олдидан «Ғиждувон-Бухоро» йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Ғиждувон тумани Саримазор кўчасида яшовчи, З.С.нинг бошқарувида бўлган «Матиз» русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганда, автомашина ҳайдовчи ўриндиғининг пастки қисмида қора рангли полиэтилен пакет ичида жами 10 дона «Авион» ёзувли гугурт қутиларига солиб, алоҳида-алоҳида қадоқланган вилоят Ички ишлар бошқармаси Эксперт кртминалистика бўлимининг судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра соф вазни 45,44 граммга тенг бўлган кўп миқдордаги «Марихуана» гиёҳвандлик моддасини келгусида сотиб мўмай даромад олиш мақсадида олиб юрганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.