12 Апрел 2023 йил 461

Гиёҳванлик моддларини айланашига қарши курашиш тадбирлари. Когон шаҳри

2023 йил 7 апрель куни соат 22:50 ларда Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ҳамкорликда Когон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, "Хўжабарги" кўчасидаги темир йўл кесишмасида  «Қашқадарё-Бухоро» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келган фуқаро Бухоро шаҳар Дилкушо кўчасида яшовчи, 1984 йилда туғилган Ш.Ф. бошқарувидаги «Газел» русумли транспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, транспорт воситасининг бар қисмида рангсиз целофан пакетда, қуритилган ҳолда, бундан ташқари кийимининг ўнг чўнтагида умумий вазни 22,19 грамга тенг «Марихуана» гиёҳвандлик моддаси борилиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 276-моддаси  2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech