7 Январ 2023 йил 366

Ғиждувон тумани: 3-сектор ҳудудида тезкор штаб фаолияти орқали фуқароларнинг муаммолари ҳал этилмоқда

Бухоро вилояти 3-сектор ҳудудига қарашли Ғиждувон туманида вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Эркин Сафаров ва ўринбосарлар Жонибек Болтаев, Умид Утаевлар бошчилигидаги қатор масъул раҳбарлар томонидан туманнинг "Пахтаобод", "Ғишти" ва "Олмазор" маҳаллаларида аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш ишлари олиб борилди.

Бунда, аҳолига белгиланган график асосида суюлтирилган газ баллонларини етказиб бериш, газ қувурида юзага келган носозлик ва электр таъминотидаги юзага келиши мумкин бўлган камчиликларни бартараф этиш билан боғлиқ муаммолар яқиндан ўрганилиб, ижобий ечим топишига алоҳида эътибор қаратилди.

Жараёнда туман 3-сектор раҳбари ва вилоят ИИБ масъуллари "Ҳудудгаз" Ғиждувон туман суюлтирилган газ қўйиш шохобчасида бўлиб, унда газ қуйиш ускуналарининг созлиги, суюлтирилган газни имкон қадар аҳолига тезроқ етказиб бериш ва бу борада юзага келаётган муаммоларни зудлик билан ҳал этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг "Пахтаобод" маҳалласига хизмат кўрсатувчи ҳуқуқ-тартибот маскани биноси ва унда яратилган шароитлар, профилактика инспекторининг хизмат уйи кўздан кечирилди.

Ҳудудда жойлашган дорихоналарда сотилиши тақиқланган дори воситалари, нарх-наволарнинг асоссиз кўтарилишини олдини олиш бўйича тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб борилди.

Шу куни масъуллар секторга қарашли "Олмазор" маҳалласида жойлашган 15-умумий ўрта таълим мактабининг иситиш тизимини кўздан кечириб, мавжуд муаммоларни ўргандилар ва носоз қувурлар таъмирланиб, ижобий ҳал этилди.

3-секторга қарашли ҳудудларда масъулларнинг бу каби ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Text to speech