9 Март 2023 йил 667

Ғиждувон тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Азимжон Холиқов туман марказидан 22 км олисда жойлашган ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғир деб топилган "Оқработ" маҳалласи аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди

Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан йўлланган турли мавзулардаги мурожаатлар тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида бирма-бир кўриб чиқилди. Аксарият мурожаатлар шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Маҳаллада яшовчи ишсиз фуқаролар учун меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил қилиниб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун имтиёзли кредит асосида иссиқхона жиҳозлари, чорва моллари ва тикув машинкалари келтирилди.

Жумладан, 12 нафар ишсиз хотин-қизларга имтиёзли кредит асосида тикув машинкалари, 6 нафар фуқароларга 62 та наслли кичик шохли чорва моллари тақдим этилди.

Давлат хизматлари маркази мутахассислари томонидан қабул давомида 14 нафар фуқароларга 50 сотихдан берилган ерлар эвазига деҳқон хўжаликлари давлат рўйхатидан ўтказилиб, бандлиги таъминланишига эришилди.

Шунингдек тиббий кўмакка муҳтож 21 нафар хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, бепул дори-дармон билан таъминланди.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилиб, суюлтирилган газ балонлари тарқатиб берилди.

Ҳудудда электр таъминотидаги муаммоларини ҳал қилиш мақсадида туман электр тармоқлари корхонаси томонидан Амир Темур қишлоғига янги трансформатор ўрнатилди.

Сайёр қабул давомида 3-сектор раҳбарининг ташаббуси билан 1 гуруҳ ногиронлари аҳволидан хабар олиниб, ногиронлик аравачаси ва қўлтиқ ҳасса тақдим этилди.

Text to speech