3 Июн 2022 йил 510

Ғиждувон туманида криминоген вазияти оғир, қизил тоифага кирган маҳаллаларда кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда

Мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни эрта аниқлаб, уларнинг олдини олиш, рўй берганларини фош этиш борасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан қатор профилактик тадбирлар уюштирилмоқда. Бунда фуқароларимиз учун учун тинч тинч ва фаровон турмуш тарзига замин ҳозирлашга асосий эътибор қаратилмоқда.

Бу борада, Бухорода криминоген вазияти оғир, қизил тоифага кирган маҳаллаларда кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. Вилоят Ички ишлар бошқармаси масъулларидан ташкил этилган йиғма отряд жойларда қатор тадбирлар ўтказмоқда. Йиғма отря томонидан Ғиждувон туманида 2 кунлик навбатдаги ўрганиш ишлари олиб борилди.

Туман бўйлаб, жамоат тартибни сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилди. “Қизил тоифа”га кирган 18 та маҳаллаларда “Хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор-тадбирлари шулар жумласидандир.

Тадбирларга вилоят Ички ишлар бошқармасидан 71 нафар масъуллар бириктирилган бўлиб, жами 160 дан ортиқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, жамоатчилик вакиллари фаол қатнашди.

Жами 3 мингдан ортиқ хонадон, 65 та корхона ва ташкилот, 152 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари шароити ўрганилди жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Шунингдек, кўчаларда бемақсад юриб, фуқароларга зиён етказиши мумкин бўлган, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил 44 нафар шахслар ички ишлар органлари таянч пунктларига олиб келиниб, улар билан тезкор-профилактик ишловлар ўтказилди.

Ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турган 87 нафар шахс билан якка тартибдаги профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Профилактик тадбир давомида 20 нафар ов қуролига эга бўлган фуқароларнинг ов қуролини сақлаш, олиб юриш ва ундан фойдаланиш қоидаларига амал қилишлари текширилди. Шундан, 4 нафар фуқарога нисбатан ов қуролини рўйхатдан ўтказиш муддатини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисдаги кодекснинг 221-моддаси билан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида маҳаллаларда, кўчаларда, корхона ва ташкилотларда жами 106 маротаба тарғибот йиғилишлари ўтказилди.

Ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш бўйича 35 дан ортиқ велосипед ҳамда 60 га яқин чорва моллари эгаларидан ўз мулкларини қаровсиз қолдирмаслик тўғрисидаги тилхатлар олинди. Фирибгарлик, ўғирлик, йўл транспорти ҳодисалари, тан жароҳати билан боғлиқ олдини олиш мумкин бўлган жиноятларни бартараф этиш бўйича жами 8700 дан ортиқ буклетлар таркатилди.

Жорий йилнинг май ойида содир этилган жиноят ҳолатлари сектор раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида кенг муҳокама килинди.

Миллий гвардия Қўриқлаш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда кўп қаватли уйлар, савдо шаҳобчалари ва нотурар жой объектларини “қўриқлов пулти”га улаш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам олиб борилди. Тадбир давомида 3 нафар фуқароларнинг савдо объектлари ва хонадонлари қўриқлов пултига уланди.

Тазйик ва зўравонликка учраган 3 нафар фуқарога “Ҳимоя ордер”лари ҳам расмийлаштирилиб, билиб-билмай жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишдан сақланишга доир тушунтириш ишлари олиб борилди.

Профилактика инспекторлари томонидан профилактик ҳисобда турган, муқаддам судланган ҳамда соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобида турган шахслар тиббий текширувдан ўтказилди.

Бунда, майда безорилик, белгиланмаган жойда тамаки махсулоти чекиш, фохишалик билан шуғулланиш, жамоат жойларида спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, бошқа турдаги жами 24 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, тегишли тартибда ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Ҳудудда олиб борилган ўрганишлар натижасида мавжуд 14 та низоли ва жанжалкаш ҳамда 1 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг яшаш шароити ва маиший муаммоларини бартараф этиш чоралари кўрилди.

Хусусан, 27 нафар узоқ муддатга чиқиб кетган шахслар яшаш жойларидан батафсил ўрганилиб, яқин қариндошлари билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Шу куни 55 та автомашина қарздорлиги бўйича жарима майдончаларига жойлаштирилиб, бунда жами 17 млн 854 минг сўмлик жарималар ундирилди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналиши бўйича 91 та автомобиллар текширилиб, ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Рейд тадбирлари давомида “Тахтахон” маҳалласи Даштак қишлоғида яшовчи 43 ёшли эркакнинг ноқонуний диний фаолият билан шуғулланиб келаётгани ҳамда “Буктарой” маҳалласи Кўшк қишлоғида яшовчи 40 ёшли аёл томонидан яшаш хонадони омборхонасида умумий миқдори 80 литр дизел ёнилғисини ва “Армечан” маҳалласи Сеталон қишлоғида яшовчи 37 ёшли эркакнинг яшаш хонадонида ҳеч қандай ҳужжатга эга бўлмаган 200 кг миқдордаги рангли метал маҳсулотларини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлик каби ҳолатлар аниқланиб, далилий ашёлар тегишли тартибда олинган ва ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Туман Ички ишлар бўлими Пробация гуруҳи ҳисобида турган 613 нафар назорат остидаги шахслардан 95 нафари билан якка тартибдаги профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Вилоятда бу каби кенг қамровли профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

Text to speech