4 Январ 2023 йил 410

Ғиждувон туманида куз қиш мавсумига кўрилган тайёргарликнинг аҳволи ҳамда аҳоли муаммолари манзилли ўрганилмоқда.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти бошчилигидаги масъуллар Ғиждувон туманида бўлиб, ҳудуд аҳолисини қийнаб келаётган ижтимоий-иқтисодий муаммолар юзасидан ўрганишлар ўтказди.

Туманнинг 3 секторига қарашли маҳаллалар аҳолиси билан учрашиб, уларнинг турмуш тарзи, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар, шу жумладан ижтимоий объектларда яратилган шарт-шароитлар, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари ўрганилиб, ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан тарғибот ташвиқот тадбирлари олиб борилди.

Бундан ташқари, ўрганиш чоғида ҳудудда жойлашган 32 умумий ўрта таълим мактаби ҳамда 64 Мактабгача таълим ташкилотларидаги шарт-шароитлар ҳам кўздан кечирилди.

Аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech