17 Май 2023 йил 466

Ғиждувон туманида ўғриликни ўзига касб қилган жиноий гуруҳ фош этилди

2023 йил 21 апрель куни соат 4:00 ларда номаълум шахс Ғиждувон тумани "Нодирабегим" маҳалласида яшовчи, 1974 йилда туғилган М.У.нинг яшаш уйидан, унга тегишли бўлган жами баҳоси 1.200.000 сўмлик 7 дона акумуляторларни яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни туманнинг "Помўза" маҳалласида яшовчи, 1993 йилда туғилган З.Г. қариндошлари "Гулистонобод" маҳалласида яшовчи, 1965 йилда туғилган Ш.Б. ва 1990 йилда туғилган Р.Ш. лар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб содир қилганликлари аниқланиб, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ППХ батальони ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозиргу кунда ушбу жиноий гуруҳнинг бошқа худди шу тардаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech