23 Июн 2023 йил 554

Ғиждувон туманида пора эвазига таълим масканига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар аёл фош этилди

Ғиждувон тумани ИИБ берган маълумотга кўра, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ғиждувон тумани Олмазор” маҳалласида яшовчи 1986 йилда туғилган Ш.В. исмли аёл бошқа бир фуқарони алдаб, унинг ишончига кириб, унга ўзининг ваколатли танишлари орқали тумандаги 5-сонли ИДУМда компьютер техник оператори лавозимига ишга киритиб қўйиш эвазига 200 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилиб, 2023 йил 15 июнь куни тахминан соат 11:10 ларда ушбу таълим муассасаси олдида фуқаро С.Н. дан кимёвий ишлов берилган 2 млн 500 минг сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ш.В. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech