28 Феврал 2023 йил 547

Ғиждувон туманида қонунга хилоф тарзда фаолият олиб борган тадбиркор фаолиятига чек қўйилди

Вилоят миқёсида ўтказилаётган "Хавфсиз ҳудуд" кенг қамровли профилактик тадбирлар давомида жорий йилнинг 3 февраль куни Ғиждувон тумани ИИБ ходимлари томонидан туманнинг Вазиршоҳ маҳалласида яшовчи фуқаро М.Фнинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, у мой жувоз ускунасидан фойдаланиб, истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиги хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган чигитдан олинадиган маҳсулотларни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариб келаётганлиги аниқланган.

Тезкор тадбир давомида ашёвий далил сифатида 9.2 килограмм пахта чигити, 2.6 килограмм кунжара ем маҳсулоти, 1.6 литр пахта ёғи ҳамда 1 дона мой жувоз ускунаси текшириш мақсадида тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 186/2-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech