28 Ноябр 2022 йил
747
Ғиждувон туманида содир этилган ўғирлик фош этилди
Ғиждувон тумани ИИБ томонидан берилган маълумотга кўра, 2022 йил 13 ноябрь куни соат 14:00 дан 15:20 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Ғиждувон тумани "Памўза" маҳалласида жойлашган умумий овқатланиш шахобчасига мижоз сифатида кирган фуқаро С.л.нинг сумкасидан баҳоси 1.000.000 сўмлик аёллар курткасини ўғирлаб кетган.
Ҳолат юзасидан олиб борилган кечиктириб бўлмас тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни шу туманнинг Чорсу маҳалласида яшовчи, 1970 йилда туғилган С.Н. исмли аёл содир қилганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда, ушбу аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.