2 Август 2023 йил 586

Ғиждувон туманида талончилик қилган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

2023 йилнинг 28 июль куни соат 23.00 ларда икки нафар номаълум шахслар Ғиждувон туманида жойлашган “Хўжаи Жаҳон” зиёратгоҳининг автотураргоҳида, шу туман А.Ғиждувоний маҳалласида яшовчи 2003 йилда туғилган К.Нни чалғитиб, қўлида бўлган унга тегишли 1 дона баҳоси 1.350 АҚШ долларига тенг бўлган “Iphone 13 pro max” уяли алоқа воситасини очиқдан очиқ талончилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан келиб тушган хабар асосида, Ғиждувон тумани Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан кечиктириб бўлмас тезкор техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Натижада ушбу жиноятни Бухоро шаҳар Отбозор маҳалласида яшовчи 2004 йилда туғилган Ғ.А. ҳамда Бухоро тумани Кучкўмар маҳалласида яшовчи 2001 йилда туғилган А.А.лар олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб содир қилганликлари аниқланган ва ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Ғиждувон тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 166-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech