31 Июл 2023 йил
420
Ғиждувон туманида тунги вақтда бемақсад юрган шахснинг чўнтагида "Гашиш" гиёҳвандлик моддасини сақлаб юрганлиги аниқланди
2023 йилнинг 28 июль куни соат тахминан 03:35 ларда Ғиждувон тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида олинган маълумот асосида, тунги вақтда туманнинг Қўрғон маҳалласида бемақсад юрган, шу маҳаллада яшовчи, 1980 йилда туғилган Ш.Н. исмли фуқаронинг чўнтаклари кўздан кечирилганда, унинг чўнтагидан "кент" ёзувли тамаки маҳсулоти қутиси ичида жойлаштирилган соф оғирлиги 1,34 граммга тенг озгинадан кўп миқдордаги “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.