23 Январ 2023 йил 713

Ғиждувон тумани: маҳаллабай ўрганиш ишлари ўз самарасини бермоқда

Маълумки, об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал тизим ва бошқа соҳаларда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида шаҳар-туманлар Ички ишлар бўлимларида тезкор штаблар фаолияти йўлга қўйилган.

Жумладан, Ғиждувон туманида ҳам штаб томонидан амалга оширилаётган ишлар, муаммоларни ўрганиш ва энергия таъминотидаги содир бўлган узилишлар ҳамда авария ҳолатларини бартараф этишга доир қатор чоралар кўрилмоқда.

Ғиждувон тумани 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи бошчилигида қатор соҳавий хизмат раҳбари ва мутасаддилар иштирокида қишки таътил тугаб, 3-чорак ўқув йилининг бошланиши муносабати билан тумандаги таълим муассасаларининг иситиш тизими жойида ўрганилиб, аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш бўйича бир қатор топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Бунда, 3-сектор раҳбарининг ташаббуси билан аҳолини арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида секторга қарашли "Айиртом", "Бештуво" ва "Олмазор" маҳаллаларида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.

Шу куни эҳтиёжманд оилалар ҳолидан ҳам хабар олиниб, уларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида секторнинг "Амиробод" маҳалласида яшовчи кам таъминланган "Темир дафтар" рўйхатига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Вилоят 3-секторига қарашли барча ҳудудларда бу каби чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Text to speech