19 Январ 2023 йил 370

Ғиждувонда чорва мол ўғрилари фош этилди

2023 йил 7 январь куни соат 23.00 дан 8 январь куни соат 4:00 га қадар бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Ғиждувон тумани Кўлижаббор маҳалласида яшовчи фуқаро Н.A. нинг ҳовлисига ғайриқонуний равишда кириб, молхонасида бўлган 1 бош баҳоси 7.000.000 сўмлик қорамолини яширин равишда ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ғиждувон тумани Сармижон маҳалласида яшовчи, 1997 йилда туғилган A.I., шу туманнинг Гулистонобод маҳалласида яшовчи, 2006 йилда туғилган A.Б. ва Кўшк маҳалласида яшовчи 2005 йилда туғилган Ф.С. исмли шахслар олдиндан жиноий тил бириктириб содир қилганликлари аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирги кунда ушбу жиноий гуруҳ томонидан республикамиз ҳамда вилоятимизнинг бошқа ҳудудларида содир этилган худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech