7 Июл 2023 йил 857

Ғиждувонда гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаш билан боғлиқ жиноят фош этилди

Вилоят ИИБ ТҚХ ТҚКБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори-2023» кенг қамровли тадбири давомида Ғиждувон тумани “Кўкча” маҳалласида жойлашган “Шамшоджон-Хушнудбек” оилавий корхонаси томонидан “Ғиждувон ўрмон хўжалиги”дан ижарага олинган яйлов ер майдони кўздан кечирилганида, корхона ишчиси Шофиркон тумани «Пашмон» маҳалласида яшовчи 1977 йилда туғилган Х.И. яйловдан ўтган ариқ бўйидаги 1 метр квадрат ерга ишлов бериб, унда бир туп «Каннабис» ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланланган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech