Ғиждувонда кўча безорилари жиноий жавобгарликка тортиладиган бўлди
Ғиждувон тумани "Памўза" маҳалласида яшовчи, 1986 йилда туғилган О.А. ва шу манзилда яшовчи, 1979 йилда туғилган О.А.лар билан бир гуруҳ бўлиб, 2023 йил 4 март куни соат 12:30 ларда жамоат жойи ҳисобланган Ғиждувон туманида жойлашган «Корзинка» савдо мажмуаси автотураргоҳида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўзларига бегона бир фуқаро билан ҳеч бир сабабсиз жанжаллашиб, уни ҳақорат қилиб, уриб-дўппослаб, Республика суд тиббий экспертизаси илмий-амалий маркази Бухоро филиалининг хулосасига кўра, унга соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлмаган энгил шикаст этказиб, безорилик жиноятини содир қилишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 277-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.