1 Апрел 2023 йил
586
Ғиждувонда Ободонлаштириш бошқармаси ходими жиноят устида ушланди
Ғиждувон тумани Арабон кўчасида яшовчи, Ободонлаштириш бошқармаси ходими вазифасида ишловчи 1951 йилда туғилган Н.Р. бир фуқародан тумандаги "Ю.Ҳамадоний" кўчасида жойлашган 2,5 сотих бўш ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 10.000 АҚШ доллари талаб қилади.
Жорий йилнинг 28 март куни тахминан соат 12:30 ларда Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Н.Р. келишилган пуллардан олдиндан 1.000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.