24 Феврал 2023 йил 631

Ғиждувондаги қиморхона фаолиятига чек қўйилди

2023 йил 12 февраль куни соат 20:30 ларда вилоят ИИБ ва Ғиждувон туман ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида туманнинг Янгиобод маҳалласида фаолият юритувчи “Алп Амир миллий ўйинлари” МЧЖ таъсисчиси Ҳ.ога тегишли бўлган бинода қонунга хилоф равишда қимор ва таваккалчиликка асосланган “Хўрозлар жанги” мусобақасини ўтказиш учун махсус арена ташкил қилинганлиги ва бу жойда қимор ўйинларини ташкил этиб, ушбу ўйин давомида ҳар бир фуқародан 10.000 сўмдан 20.000 сўмгача пул маблағлари олиб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech