18 Март 2023 йил
523
Ғиждувонлик телевизор устаси музлатгичдаги пулларни ўмариб кетди
2023 йил 9 март куни Ғиждувон тумани «А.Қаҳҳор» маҳалласида яшовчи, 1973 йилда туғилган Б.Л. исмли шахс ўзганинг мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида, Ғиждувон тумани «Чорсу» маҳалласида яшовчи бошқа бир танишининг яшаш хонадонига телевизорни тузатиб бериш учун бориб, у ерда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, А.Э. нинг музлатгичи ичида бўлган 4.000.000 сўм пулларни яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинган.
Ушбу ҳолат Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХБ 1-туманлараро отряд ходимлари томонидан аниқлаган.
Ҳозирги кунда ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.