18 Апрел 2023 йил 456

Гиёғвандлик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш. Шофиркон тумани.

2023 йилнинг 12 апрель куни соат 13:20 ларда Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Шофиркон тумани "С.Жўра" маҳалласида яшовчи, 1970 йилда туғилган Н.А.нинг яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганда кимёвий экспертиза хулосасига кўра таркибида фаол гиёҳвандлик воситаси ҳисобланган тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган, республика ҳудудида муомаласи тақиқланган, қуритилган ҳолдаги соф оғирлиги 11,65 граммга тенг бўлган кўп миқдордаги «марихуана» гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech