Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш. Ғиждувон тумани.
2023 йил 31 март куни соат 19:30 ларда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида Ғиждувон тумани "Биёсин" қишлоғида яшовчи 1980 йилда туғилган Й.З. Ғиждувон тумани “Хатча” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “М-37” – автомобиль йўлининг 214-километрига етганда йўл ёқасида таниши З.С.га Бухоро вилоят ИИБ Эксперт криминалистика бўлимининг судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра соф вазни 45,44 граммга тенг бўлган кўп миқдордаги “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини 10 дона “АВИОН” ёзувли гугурт қутиларига солиб, алоҳида-алоҳида қадоқлаган ҳолда 3.000.000 сўмга қонунга хилоф равишда сотгаётган вақтда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғитилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.