Гиёҳвандлик моддалари сотувидан даромад кўзлаган шахс фош этилди
Бухоро шаҳар Бехиштиён маҳалласида яшовчи, 1978 йилда туғилган Б.Б. исмли шахснинг гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётганлиги тўғрисида тезкор маълумотлар олинган.
Жорий йилнинг 15 июль куни «Трекер» русумли автотранспорт воситасида Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканидан Бухоро-Тошкент йўналиши бўйича йўловчи сифатида ҳаракатланиб кетаётган Б.Б. ЙПХ масканида хизматни олиб бораётган ИИБ ходимлари томонидан тўхтатилиб, холислар иштирокида унинг кийимлари кўздан кечирилганда, эгнида бўлган кўк рангли жинси шимининг ўнг чўнтагидан оқ ва кўк полиэтилен пакетга ўралган, ўткир ҳидли жигар ранг модда ва 50.000 сўмлик пул купюрасига ўралган, сарғиш тошсимон модда борлиги аниқланган.
Ушбу моддалар юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМ томонидан ўтказилган судга оид кимёвий тадқиқот натижаларига кўра б.б.дан олинган биринчи модда соф вазни 21,67 граммга тенг бўлган "Опий", иккинчи модда соф вазни 0,78 граммга бўлган "Героин" гиёҳвандлик моддаси эканлиги тасдиқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.