Гиёҳвандлик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш.
Олинган тезкор маълумот асосида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан 2023 йил 22 феврал куни соат тахминан 14:00 ларда ўтказилган тезкор тадбир давомида шаҳар марказида мақсадсиз юрган Бухоро шаҳар Фатхобод кўчасида яшовчи 1973 йилда туғилган К.Ш. тўхтатилиб, ёнлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, эгнидаги кийими ён чўнтагидан бир дона қоғоз бўлагига ўралган, оқ-сарғиш рангли, соф вазни 0,03 граммга тенг бўлган озгинадан кўпрок миқдордаги “апирролидиновалерофенон” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.