26 Апрел 2023 йил 447

Гиёҳвандлик моддасини уйида сақлаб келган шахс ушланди

Когон тумани "Ўба чўли" маҳалласида яшовчи, 1980 йилда туғилган К.М. яшаш хонадонида вилоят ИИБ ЭКБнинг 2023 йилнинг 13 апрелдаги  кимёвий экспертиза хулосасига кўра, соф вазни 0,21 граммга тенг бўлган, озгинадан кўпроқ миқдоридаги «Гашиш» гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда сақлаб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech