17 Апрел 2023 йил
479
Гиёҳванлик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш. Шофиркон тумани
2023 йил 12 апрель куни Шофиркон тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган профилактик тадбирлар давомида туманнинг "Жўшўра" маҳалласида яшовчи, 1983 йилда туғилган Ҳ.А. нинг ҳаракатлари шубҳа уйғотганлиги сабабли у билан ўтказилган профилактик суҳбат жараёнида унинг ёнида қуритилган ҳолдаги соф вазни 4,86 граммга тенг бўлган озгинадан кўп миқдордаги «марихуана» гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.