9 Август 2025 йил 1433

“Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимиз учун хизмат қилиши керак” деган тамойил асосида аҳоли билан очиқ мулоқотлар, раҳбарлар қабуллари тизимли равишда ўтказилмоқда

Шу мақсадда, Бухоро вилояти ҳокими бошчилигидаги мутасаддилар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонасида раҳбар қабулини сўраб такроран мурожаат йўллаган фуқаролар билан учрашишди.

Учрашувда вилоятдаги қатор ташкилотлар раҳбарлари қаторида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳам иштирок этди.

Қабулдада фуқароларнинг кундалик ҳаётига доир суд-ҳуқуқ, ижтимоий ва иқтисодий муаммолари эшитилиб, ўнлаб масалалар жойида ҳал этилди. Жумладан, ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорлик учун ер ажратиш, ички йўлларни таъмирлаш каби масалалар бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Қолган мурожаатлар юзасидан мутасадди ташкилотлар иштирокида тегишли чоралар белгиланиб, назоратга олинди.

Бундай қабуллар аҳоли розилигини ошириш, муаммоларга амалдаги ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Фуқаролар томонидан билдирилган ишонч давлат идоралари масъулиятини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Text to speech