Халқ депутатлари Вобкент тумани Кенгашининг 113-сессиясида вилоят 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов иштирок этди
Мазкур сессия ишида туман ҳокими ва бошқа сектор раҳбарларининг "Вобкент туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш" бўйича жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботлари тингланди.
Бунда, халқ депутатлари туман Кенгашининг депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тааллуқли давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессия кун тартибига қўйилган масала юзасидан туман сектор раҳбарларининг ҳисоботлари қабул қилинди.
Сессияда иштирок этган вилоят 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Икромжон Турсунов сўзга чиқиб, сектор раҳбарларининг ҳисоботлари юзасидан ўзининг бир қатор фикр ва мулоҳазалари, таклиф ҳамда тавсияларини билдирди.
Қизғин муҳокамаларга бой бўлган сессия ишида туманнинг барча маҳаллаларини ижтимоий иқтисодий ривожлантириш борасида олдинга сурилган таклиф ва тавсиялар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.