31 Июл 2023 йил 385

Ҳарбий қисм масъулларининг терговга қадар текширувни олиб боришдаги билим савияси ва касбий маҳоратларини оширишга қаратилди

Бухоро вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази масъуллари томонидан терговга қадар текширувни амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг билим савияси ва касбий маҳоратларини ошириш баробарида Марказ ходимлари билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, вилоят ҳудудида жойлашган барча ҳарбий қисм ва муассасаларда терговга қадар текширувни амалга оширувчи мансабдор шахслар иштирокида “Йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ жиноятга оид хабарлар юзасидан терговга қадар текширув ўтказиш тартиби” бўйича ўқув машғулоти ташкиллаштирилди.

Унда, масъул бош эксперт иштирокида “Суд автотехника ва суд транспорт изшунослик экспертизаси тайинлаш ва уни ўтказиш билан боғлиқ умумий қоидалар”, “Йўл-транспорт ҳодисаси ҳолатлари экспертизаси”, “Транспорт воситасининг техникавий ҳолати экспертизаси” ҳамда “Суд-транспорт-изшунослик экспертизаси” мавзуларида семинар ўқув машғулоти ўтказилиб, ЙТҲларининг турлари яъни пиёдаларни уриб кетиш, транспорт воситаларининг тўқнашуви, ағдарилиши, қўзгалмас тўсиқларни уриб кетиш, автотранспортдан йўловчиларнинг йиқилиши каби ҳолатлар бўйича сўз юритилиб, суриштирув органлари томонидан тайинланадиган экспертизалар, экспертлар олдига қўйиладиган саволлар хусусида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, ЙТҲ ҳолатлари экспертизаси ҳал қиладиган масалалар, бу каби экспертизасини ўтка­зиш учун тақдим этиладиган маълумот ва тадқиқот объектлари ҳамда жараёнда суриштирув органлари томонидан инобатга олиниши лозим бўлган жиҳатлар бирма-бир тушунтириб ўтилди.

Жараён қизғин савол-жавобларга бой бўлиб, иштирокчиларга батафсил маълумотлар берилди.

Text to speech