Хавфсиз ҳаёт сари: Пешку туманида "Хавфсиз ҳудуд – долзарб 30 кунлик" профилактик тадбирлари амалий натижасини бермоқда
Бухоро вилоятида жорий йилнинг 10 июнь кунидан 10 июль кунига қадар жиноятчиликни камайтириш, жамиятда осойишта ва хавфсиз муҳитни яратиш мақсадида "Хавфсиз ҳудуд – долзарб 30 кунлик" профилактик тадбирлари ўтказилмоқда.
Мазкур кенг қамровли чора-тадбирлар вилоят ҳокимлиги ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тегишли мутасадди ташкилотлар — Прокуратура, ИИБ, ДХХ, Миллий Гвардия, ФВБ, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Маҳалла уюшмаси, Мактабгача ва мактаб таълими, Бандлик ва камбағалликни қисқартириш, Ёшлар ишлари бўйича бошқармалар, шунингдек, Миграция агентлиги вилоят филиали ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Тадбирлар доирасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини таъминлаш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий онг ва маданиятни ошириш, шунингдек, ҳуқуқий тарғибот ва профилактик огоҳлантириш тадбирларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Пешку туманида ҳам ушбу ташаббус доирасида амалга оширилган ишлар ўз самарасини бермоқда. Ҳудудда жиноятчилик ҳолатлари сезиларли даражада камайди, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва фаол фуқаролик позицияси ошмоқда. Маҳаллаларда, таълим муассасаларида, бозор ва жамоат жойларида профилактик учрашувлар, тушунтириш ишлари ва ҳуқуқий маслаҳатлар ташкил этилди.
Дастлаб, туман ИИБда қидирувда бўлган шахсларни аниқлаш ва жазо муқаррарлигини таъминлаш мақсадида эрталаб соат 6:00 дан бошлаб “Тонг” тадбири эълон қилиниб, қидирувда бўлган шахслар яшириниши мумкин бўлган манзиллар текширилди.
“Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам!” шиори остида пиёда юриш марафони ўтказилди.
Туман ИИБ да ўтказилган Йўриқномада ишчи гуруҳ аъзоларига қўшма қарор мазмун моҳияти етказилиб, кун давомида амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар кўлами тушунтирилиб, манзилли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Ички ишлар органлари фахрийлари, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида “Уч авлод учрашуви” ҳамда таниқли шоир ва ёзувчилар билан давра суҳбатлари ташкил этилди.
Пробация назоратида турган шахслар билан сайёр суд мажлиси ўтказилиб, 8 нафар назорат остидаги шахсларни жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш бўйича судга тақдимномалар киритилган бўлса, 1 нафар жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб келаётган шахснинг жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.
“Назорат” тадбири доирасида туман ҳудудида истиқомат қилувчи муқаддам судланган шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Туманда истиқомат қилувчи 50 дан ортиқ ов қуроли эгалари билан жойида ўрганиш ишлари олиб борилиб, қоидани бузган 10 нафар шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Туман марказий бозорида карантин ва санитария-эпидемиология қоидаларига риоя қилиниши текширувдан ўтказилиб, 59 та савдо дўкон эгалари расмий огоҳлантирилган бўлса, бир нафарига маъмурий чора кўрилди.
Вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари томонидан туманнинг Дегдезон маҳалласида яшовчи фуқаронинг яшаш уйида ноқонуний кушхона борлиги аниқланиб, тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.
4 нафар қаровсиз ва назоратсиз қолган вояга етмаганларга нисбатан “Инсон” ижтимоий маркази томонидан васий ва ҳомий тайинланди.
ВЕИҲЁКМдан чиққан 23 нафар вояга етмаганлар яшаш жойидан ўрганилиб, маҳалла еттилиги ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида мониторинг қилинди.
Тумандаги “Пешку” оромгоҳи фаолияти ўрганилиб, оромгоҳга жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган ходимлар билан йўриқнома ўтказилди.
Бундан ташқари, ҳокимлик биносида туманда истиқомат қилувчи 23 нафар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ҳамда туман ҳудудида истиқомат қилувчи низоли оилалар билан учрашув ташкил этилиб, уларни ҳар бири билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилиб, ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Низоли оилалар билан олиб борилган тушунтириш тарғибот ишлари натижасида 2 та оилани яраштиришга эришилди.
Тадбир доирасида профилактика инспекторлари томонидан 47 та ҳолатда ҳуқуқбузарликлар аниқланиб маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Ижтимоий профилактика объекти сифатида рўйхатга олинган 144 нафар шахсларга нисбатан хулосалар берилиши таъминланиб, 24 та қўшма хулосалар тузилди.
Маъмурий назорат қонуни таъсири остига тушувчи 3 нафар шахсга назорат ўрнатилди.
Туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан ҳамкорликда диспансер ҳисобида турган руҳий касалларнинг 381 нафари ва спиртли ичимликка ружу қўйган шахсларнинг 108 нафари яшаш манзилидан ўрганилиб, тиббий кўрикдан ўтказилди.
Жараёнда 1 нафар спиртли ичимликка ружу қўйган шахс наркология диспрансерига мажбурий даволанишга, 2 нафар жиноят содир этишга мойил тажовузкор руҳий касаллар руҳий асаб касалликлари диспанцерига ётқизилди.
Бундан ташқари, туман ҳудудида истиқомат қилувчи тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ҳамда низоли оилалардаги хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, уларнинг муаммолари ечимига доир чора тадбирлар белгиланиб, ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, яна 7 нафарига Ҳимоя ордери расмийлаштириб берилиб, тушунтириш та тарғибот ишлари натижасида 2 та оила яраштирилди.
Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан аҳоли хонадонлари ва бошқа объектларни қўриқловга олиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилиб, 3 та объект, 3 та хонадон қўриқловга олинди.
Бу каби тадбирлар вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам тасдиқланган график асосида амалга ошириб келинмоқда.