“Хавфсиз ҳудуд – долзарб 30 кунлик” махсус профилактик тадбирлари доирасида Жондор туманида ўтказилаётган кенг кўламли махсус, тезкор, профилактик ҳамда тарғибот ташвиқот ишлари ўзининг ижобий самарасини бермоқда
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг расмий саҳифаларини кузатиб бораётган бўлсангиз хабар бериб бораётганимиздек, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Прокуратура, ИИБ, ДХХ, Миллий гвардия, Фавқулотда вазиятлар, Соғлиқни сақлаш, Маҳалла уюшмаси, Мактабгача ва мактаб таълими, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Ёшлар ишлари бошқармалари ҳамда Миграция агентлиги вилоят филиали билан биргаликда ишлаб чиқилган “Бухоро вилояти ҳудудида жиноятчиликни барвақт олдини олиш, ҳудудларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича ҳамкорликдаги профилактик тадбирларни янада кучайтириш тўғрисида” ги Қўшма қарор имзоланиб, жорий йилнинг 10 июнь кунидан 10 июль кунига қадар бир нечта махсус, тезкор ҳамда профилактик тадбирларни ўз ичига олган “Хавфсиз ҳудуд – долзарб 30 кунлик” тадбирлари олиб борилмоқда.
Вилоятнинг Жондор туманида олиб борилган навбатдаги махсус, тезкор, профилактик ҳамда тарғибот ташвиқот тадбирлари ўзининг ижобий самарасини берди.
Жумладан, ҳуқуқ тартибот органлари томонидан қидирув эълон қилинган шахсларни аниқлаш ва жазо муқаррарлигини таъминлаш мақсадида эрта тонгдан бошлаб “Тонг” тадбири ўтказилди.
Комплекс чора-тадбирларнинг намунавий режаси асосида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам!” шиори остида пиёда юриш марафони ҳам бўлиб ўтди.
Шундан сўнг туман ИИБ да ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида қўшма қарор мазмун моҳиятини етказиш юзасидан Йўриқнома ўтказилиб, 1 кун давомида амалга амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар кўлами бўйича тушунтириш ва топшириқлар берилди.
Пробация ҳисобида турган шахслар билан ўтказилган учрашув давомида 3 нафарининг жазоси муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш бўйича судга тақдимнома киритилиши таъминланди.
Ички ишлар органлари фахрийлари, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида ўтказилган “Уч авлод учрашуви” ҳамда таниқли шоир ва ёзувчилар давра суҳбатлари эса шахсий таркиб билан ходимбай ишлаш борасидаги самарали тадбир бўлди.
“Назорат” тадбири доирасида туман ҳудудида истиқомат қилувчи 100 дан ортиқ муқаддам судланган шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Шунингдек, туманнинг Мирзаён маҳалласида содир этилган фирибгарлик жинояти “маҳаллабай” муҳокама қилинди.
“Долзарб-90 кунлик” тадбирларига масъул раҳбарлар ва штаб аъзолари иштирокида тадбир юзасидан олиб борилаётган ишлар муҳокамаси ҳам ўтказилиб, оталиққа олинган тарбияси оғир ёшлар муаммоларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ташкиллаштирилди.
Туманда истиқомат қилувчи 50 дан ортиқ ов қуроли эгалари билан жойида ўрганиш ишлари олиб борилиб, қоидани бузган 9 нафар шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Туман марказий бозорида карантин ва санитария-эпидемиология қоидаларига риоя қилиниши текширувдан ўтказилиб, 73 та савдо дўкон эгалари расмий огоҳлантирилган бўлса, бир нафарига маъмурий чора кўрилди.
2 нафар қаровсиз ва назоратсиз қолган вояга етмаганларга нисбатан “Инсон” ижтимоий маркази томонидан васий ва ҳомий тайинланди.
ВЕИҲЁКМдан чиққан 56 нафар вояга етмаганлар яшаш жойидан ўрганилиб, маҳалла еттилиги ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида мониторинг қилиниб, 2 нафар вояга етмаган шахслар Марказга жойлаштирилди.
Тадбир доирасида профилактика инспекторлари томонидан 31 та ҳолатда, ЙҲХБ ходимлари томонидан 47 та ҳолатда ҳуқуқбузарликлар аниқланиб маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Ижтимоий профилактика объекти сифатида рўйхатга олинган
56 нафар шахсларга нисбатан хулосалар берилиши таъминланиб, 41 та қўшма хулосалар тузилди.
Маъмурий назорат қонуни таъсири остига тушувчи 2 нафар шахсларга назорат ўрнатилди.
Туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан ҳамкорликда диспансер ҳисобида турган рухий касалларнинг 137 нафари ва спиртли ичимликка ружу қўйган шахсларнинг 59 нафари яшаш манзилидан ўрганилиб, тиббий кўрикдан ўтказилди. Жараёнда 1 нафар спиртли ичимликка ружу қўйган шахс мажбурий даволанишга юборилди.
Бундан ташқари, туман ҳудудида истиқомат қилувчи тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ҳамда низоли оилалардаги хотин-қизлар билан учрашув очиқ мулоқот ташкил этилиб, уларнинг муаммолари ечимига доир чора тадбирлар белгиланиб, ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, яна 14 нафарига Ҳимоя ордери расмийлаштириб берилди.
Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан аҳоли хонадонлари ва бошқа объектларни қўриқловга олиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилиб, 3 та объект қўриққа олинди.
Бу каби тадбирлар вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам тасдиқланган тграфик асосида амалга ошириб келинмоқда.