“Хавфсиз ҳудуд – долзарб 30 кунлик” махсус профилактик тадбирлари доирасида вилоятнинг Олот туманида бир қатор манзилли ишлар амалга оширилмоқда.
Бухоро вилояти ҳокимлиги, Прокуратура, ИИБ, ДХХ, Миллий гвардия, фавқулотда вазиятлар, Соғлиқни сақлаш, Маҳалла уюшмаси, Мактабгача ва макткаб таълими, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Ёшлар ишлари бошқармалари ҳамда Миграция агентлиги вилоят филиали билан биргаликда ишлаб чиқилган “Бухоро вилояти ҳудудида жиноятчиликни барвақт олдини олиш, ҳудудларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича ҳамкорликдаги профилактик тадбирларни янада кучайтириш тўғрисида” ги Қўшма қарор имзоланиб, жорий йилнинг 10 июнь кунидан 10 июль кунига қадар бир нечта махсус, тезкор ҳамда профилактик тадбирларни ўз ичига олган “Хавфсиз ҳудуд – долзарб 30 кунлик” тадбирлари олиб борилмоқда.
Ушбу комплекс чора тадбирларнинг Олот туманидаги ижросини таъминлаш, амалга оширилаётган манзилли ишларнинг самарадорлигини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда амалий ёрдам бериш мақсадида вилоят Ички ишлар бошқармасининг соҳавий хизматларидан 45 нафар малакали ходимлар ва ҳамкор идораларнинг мутасаддиларидан иборат гуруҳлар жалб қилинди.
Кундалик амалга ошириладиган комплекс чора-тадбирлар намунавий режага мувофиқ эрталаб соат 06:30 дан туманнинг кенг жамоатчилигини жалб этган ҳолда “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам!” шиори остида пиёда юриш Марафонидан бошланди.
Шундан сўнг, соат 08:30 да ишчи гуруҳ аъзолари билан тонгги йўриқнома ўтказилиб, “Хавфсиз ҳудуд – долзарб 30 кунлик” тадбирлари доирасида кун давомида амалга амалга ошириладиган профилактик тадбирлар хусусида батафсил тушунтирилиб, аниқ вазифа ҳамда топшириқлар берилди.
Жумладан, Пробация назоратида турган шахслар билан учрашув ўтказилиб, ушбу тоифа шахслар томонидан қайта жиноят содир этилишини олдини олиш якка ҳамда умумий тартибда тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилиб, жараёнда уларнинг муаммолари ўрганилиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.
Ички ишлар органлари фахрийлари, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида “Уч авлод учрашуви” ҳамда таниқли шоир ва ёзувчилар билан давра суҳбатлари ҳам ташкил этилди.
Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш, ходимларнинг хизмат кийимини кийиб юриш ҳамда улар томонидан шахсий ва хизмат автотранспорт воситаларини бошқариш тартиб-қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш мақсадида Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати маъсул ходимларидан иборат “Патруль-текширув” тадбирлари амалга оширилди.
Турли идораларга доимий мурожаат қилувчи фуқаролар учун сайёр қабул ташкил этилди. Бунда 12 нафар фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этиш чоралари кўрилиб, ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Назорат” тадбири доирасида туман ҳудудида истиқомат қилувчи 52 нафар муқаддам судланган шахслар билан профилактик сухбатлар ўтказилди.
“Долзарб 90 кунлик” тадбирлари доирасида Олот туманидаги 11 та умум таълим мактабида ташкил этилган соғломлаштириш майдончалари (кундузги оромгоҳ) фаолияти ўрганилиб, ўқувчи ёшларнинг мириқиб дам олишлари учун муносиб шарт-шароитларни яратиш борасида кўрсатмалар берилди.
Жараёнда, Олот туманида истиқомат қилуиб келаётган раҳбар ходимларга бириктирилган оғир тоифали оталиққа олинган ёшлар билан “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди.
Туман ҳудудида истиқомат қилувчи тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган 40 нафар хотин-қизлар билан учрашув ҳам ташкил этилиб, муаммо ва мурожаатларини ҳал этишга доир манзилли чора-тадбирлар амалга оширилди.
Бундан ташқари, туман ҳудудида истиқомат қилувчи низоли оилалардаги хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилиб, уларни бартараф этиш чоралари белгилаб олинди. Бинобарин, 12 нафар тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга ҳимоя ордерлари расмийлаштириб берилди ва 2 нафар ҳимоя ордери талабини бузган шахсларга нисбатан МЖтКнинг 206-1 моддаси асосида маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Туман ҳудудида фаолият олиб борувчи ов қуролига эга бўлган шахслар билан ҳуқуқий тарғибот учрашуви ташкил этилди. Ов қуролини сақлаш ва ундан фойдаланиш қоидаларини бузган 4 нафар шахсларга нисбатан қонун доирасида чора кўрилиши таъминланди.
Туманнинг Марказий бозорида карантин ва санитария-эпидемиология қоидаларига риоя қилиниши юзасидан текширув ўтказилиб, 22 та гўшт дўкони эгаларига расмий оргоҳлантириш берилди.
Тадбир давомида 1 нафар назоратсиз ва қаровсиз юрган вояга етмаган шахс ВЕИҲЁКМга жойлаштирилди.
Профилактика инспекторлари томонидан 1 нафар ўткир тиғли жисмларни ёнида олиб юрган, 2 нафар жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилган, 3 нафар йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузган ва 9 нафар бошқа турдаги ҳуқуқбузарликлар содир қилган шахсларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди.
13 нафар ижтимоий профилактика объектларига қўшма хулосалар тузилиши таъминланди.
1 нафар Маъмурий назорат қонуни таъсири остига тушувчи шахсга маъмурий назорат ўрнатиш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди.
2 нафар спиртли ичимликка ружу қўйган шахсларни мажбурий даволанишга жойлаштириш бўйича ҳужжатлар расмийлаштиирилиб, 2 нафар руҳий касаллар руҳий асаб касалликлари шифохонасига ётқазилди.
Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан аҳоли хонадонлари ва бошқа объектларни қўриқловга олиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилиб, 2 та савдо дўкони ва 1 та хонадонни қўриқловга олиш чоралари кўрилди.
ЙХХБ ходимлари томонидан туман ҳудудида йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш бўйича 30 маротаба тарғибот тадбирлари ўтказилиб, 55 та ҳолатда ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди ва 14 та ҳолатда автомашина жарима майдонига жойлаштирилди.
Ҳудудий ички ишлар органининг ходимларини ижтимоий қўллаб қувватлаш мақсадида арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилди.
Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Давлат Филармониясининг “Шодлик” ансамбли иштирокида концерт дастури ташкил этилди.
Бу каби тадбирлар намунавий режа асосида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом этмоқда.